8:31 | 25.07.24

                       

Ўзбекистонда психологлар фаолияти назоратга олинди

Ўзбекистонда психологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмасдан фаолият юритган шахслар жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистонда қонунни бузган психологлар жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида хабар берилганди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси психологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмасдан фаолият кўрсатган, қонундаги чекловларга риоя этмаган шахсларга жавобгарликни белгиловчи алоҳида модда ишлаб чиқилмоқда.

Маълум бўлишича, фуқаролар психологни, психологик ёрдам шакли ва турини мустақил танлаши, ўзига кўрсатилган психологик маълумотлар тўғрисида ҳужжатдан кўчирма олиши мумкин.

Шунингдек, психологик ёрдам натижасида маълум бўладиган шахсий маълумотларни сир сақланиши ва бошқа бир қатор ҳуқуқларни қонун билан мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Бу эса психологларнинг масъулияти ошиши, уларнинг доимий ўз билимларини ошириб боришини таъминлайди. Натижада фуқароларга кўрсатилаётган психологик ёрдам сифати яхшиланишига сабаб бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: