16:16 | 29.10.24
Ўзбекистонда радар орқали келган жарималарни яна бир ҳолатда бекор қилиш мумкин бўлади.
Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм-каналида маълум қилинди.
Унга кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари (радар) орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланмоқда. Яъни, 48 соат ичида қоидабузарлик тўғрисидаги маълумот ЙҲХБга келиб тушмаса, жарима бекор бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: