15:00 | 29.07.24
Ўзбекистонда янги ўқув йили учун тасдиқланган тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди.
Республикада 2024/2025-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёнига асосан 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг миқдорлари тасдиқланди.
Маълумот учун, молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари белгиланган тартибга мувофиқ 2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: