18:30 | 23.07.24
Ўзбекистонда жанговар ҳарбий машина ишлаб чиқилди. Машина куннинг исталган вақтида нишонларни ўққа тутишга қодир.
Ўзбекистон Мудофаа саноати агентлиги янги «Арслон» зирҳли ҳарбий машинасини синовга жўнатди.
Маълум қилинишича, Республикада жанговар ҳарбий машина ишлаб чиқилган. Зирҳли транспорт воситаси куннинг исталган вақтида нишонларни ўққа тутишга қодир.
Маълумотларга кўра, тўрт ўқли машина саккиз десантчи ва уч кишидан иборат экипажни ўз ичига сиғдира олади. Машинанин олд қисми зирҳи 30 мм калибрли зирҳ тешувчи снарядлардан ҳимоя қилади, ён зирҳи эса 14,5 мм калибрли ўқларга чидамлидир.
Шунингдек, «Арслон»нинг вазни 30-35 тоннани ташкил қилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: