21:07 | 01.08.24
⚡️Қозоғистонда бўлиб турган ва бормоқчи бўлган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди.
Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси профилактика сабаб фуқароларни қабул қилишни тўхтатиши ҳақида хабар берди.
Маълум қилинишича, элчихонада профилактик ишлар олиб борилиши сабаб 2024 йил 5-10 августгача фуқароларни қабул қилишни вақтинча тўхтатади.
Аввалроқ Касым-Жомарт Токаевнинг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев 7-8 август кунлари Қозоғистонга бориши ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, 9 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: