15:25 | 14.10.24

                       

Ўзбекистонга Уралдан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди

Ҳаво ҳароратининг ўртача иқлимий қийматлардан 6-8 даража паст бўлиши республиканинг турли ҳудудларида кундалик фаолиятга таъсир қилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Урал (Россия) ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди. Совуқ антициклон бугун ва эртага (14-15 октябрь) Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига таъсир кўрсатади.

Фото: Bugun.uz

Ҳаво шароитининг кескин ўзгариши айрим жойларда ёмғир, тоғли ҳудудларда эса ёмғирнинг қорга айланишига олиб келади. Баъзи жойларда ёмғир ёғиши, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Чоршанба куни асосан Фарғона водийсида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқ, шимолий ҳудудларда 0-2 даража совуқ бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат 13-18 даражадан юқори бўлмайди.

Ҳаво ҳароратининг ўртача иқлимий қийматлардан 6-8 даража паст бўлиши республиканинг турли ҳудудларида кундалик фаолиятга таъсир қилиши мумкин. Ҳароратнинг пасайиши билан боғлиқ ҳолда аҳолидан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: