16:39 | 28.02.24

                       

Ўзбекистонга январда қанча турист келгани очиқланди

Ўзбекистонга январда қанча турист келгани очиқланди. Уларнинг 53,4 фоизи эркакларни ташкил қилади.

Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари таркибида эркаклар сони кўп. Бу ҳақда статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь ойида 520,2 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Шундан:

  • эркаклар – 277,6 минг нафар (жамига нисбатан 53,4 фоизи);
  • аёллар – 242,6 минг нафар (жамига нисбатан 46,6 фоизи).

Аввалроқ президент бозорларни туристлар учун «ташриф қоғози»га айлантириш кераклигини айтган эди.

«Бозорларимизнинг ўзига хос жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда, уларни юртимизнинг ‘ташриф қоғози’га айлантириш керак. Озиқ-овқат, кийим-кечак, заргарлик дўконлари, ошхоналар, кўнгилочар масканлар ҳамоҳанг бўлиши, харидорлар ва туристларни ўзига жалб қилиши зарур», — деган Президент.

Шунингдек, Ўзбекистонга 2023 йилнинг сўнгги 5 ойида 2,6 млн нафар турист келгани маълум қилинган. Бундан ташқари бу 5 ой ичида Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижлик фуқаролар сони 2,6 млн нафарни ташкил қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: