17:49 | 15.07.24
Россиядаги дарёдан ўзбекистонлик 55 ёшли эркакнинг жасади топилди.
Ленинград вилояти фавқулодда қутқарув хизмати Волхов шаҳридаги дарёдан ўзбекистон фуқаросининг жасадини топди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Маълум бўлишича, 12 июль соат 21:00 да 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси Волхов дарёси қирғоғида маст ҳолатда ўзини расмга олаётганда қоқилиб дарёга тушиб кетган. Оқибатда чўкиб ўлган. Қутқарувчилар жасадни қирғоққа олиб чиқиб, милиция ходимларига топширишган.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: