10:30 | 23.07.24

                       

Ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф қилинмоқда. Ойлик иш ҳаққи 2300-2700 еврони ташкил қилади.

Ўзбекистонликлар Германияга ўқиш ва ишга таклиф қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Германиядаги ҳамкор ташкилот томонидан қуйидаги талабларга мос келувчи фуқаролар ишга таклиф қилинади. Талаблар:

  • ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираси дипломига эга;
  • немис тилини камида Б1 даражада билиш;
  • камида 1 йиллик меҳнат стажи;
  • 18-45 ёш.

Афзалликлари:

  • иш ҳақи 2300-2700 евро (брутто);
  • ҳафтада 5 иш куни;
  • яшаш жойи топишга кўмак;
  • тиббий суғурта;
  • бажарилган иш ҳажмига қараб турли бонуслар.

Рўйхатдан ўтиш

Тиббиёт соҳасига қизиқувчи ёшлар учун Ausbildung:

  • тиббиёт ва кексаларни парваришлаш соҳасига қизиқиш;
  • 11 йиллик таълимни якунлаган бўлиш;
  • немис тилини Б2 даражада билиш;
  • 3 йиллик касбий таълимни якунлаб, белгиланган клиникада ишлаш мажбуриятини олиш;
  • ёш чегараси 16-35 ёш.

Афзалликлари:

  • стипендия 1100-1400 евро (брутто);
  • ҳафтада 6 кун ўқиш ва амалиёт;
  • яшаш жойи топишга кўмак;
  • тиббий суғурта;
  • касбий таълимдан кейин кафолатланган иш жойи.

Рўйхатдан ўтиш