9:10 | 29.07.24

                       

Ўзбекистонликлар Сербияга ишга таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар Сербияга ишга таклиф қилинди. Ойлик маош 2083 €.

Ўзбекистон фуқаролари Сербияга тоғ-кон соҳасига ишга таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Агентлик маълумотларга кўра, ишдаги талаблар:

  •  мутахассисликлар бўйича бакалавр дипломи;
  •  инглиз ва рус тилларида эркин мулоқот қилиш;
  • 3 йилдан 5 йилгача тажриба;
  •  25-45 ёш.

Афзалликлари:

  • ишчи виза расмийлаштириш учун ёрдам;
  • иш ҳақи 2083 € (брутто) + турли бонуслар;
  • ҳафтада 6 иш куни;
  • бепул яшаш жойи;
  • тиббий суғурта.

Иш ўрни бўйича тўлиқ маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш:

Хавфсизлик муҳандиси;

Электр муҳандиси;

Механик муҳандис;

Кон муҳандиси;

Автоматлаштириш муҳандиси;

Минералларни қайта ишлаш бўйича муҳандис;

Геолог;

Рўйхатдан ўтиш 29 июль 23:59 га қадар давом этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: