11:33 | 12.07.24

                       

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида сел-сув тошқини кузатилади

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида сел-сув тошқини кузатилади.

Ўзбекистонда 13-16 июль кунлари кузатиладиган ёмғир туфайли сел кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 13-16 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Боисун, Шеробод, Шурчй, Қумқургон, Музробот туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ Ангрен, Олмалиқда;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Марҳамат, Ҳонабод туманларида сел кузатилиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.