Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати очиқланди. Республика экспортнинг ўсиш суръати 105 фоизни ташкил қилган.
Статистика агентлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати қуйидаги рақамларда акс этган:
- ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 106,4 фоиз;
- саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 107,8 фоиз;
- қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 110,1 фоиз;
- чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 108,4 фоиз;
- бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,9 фоиз;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,8 фоиз;
- ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 108,5 фоиз;
- экспортнинг ўсиш суръати – 105,5 фоиз;
- импортнинг ўсиш суръати – 110,6 фоиз;
- фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 455 609 та;
- транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 104 фоиз;
- транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 105,3 фоиз;
- аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 108,6 фоиз;
- доимий аҳоли сони (2024 йил 1 июль ҳолатига) – 37,1 миллион киши.