18:19 | 04.02.24

                       

Ўзбекистоннинг Уммондаги янги элчиси тайинланди

Дипломат 2018–2024 йилларда Ўзбекистоннинг Екатеринбург (Россия) шаҳридаги Бош консуллигини бошқарган. У 2018–2021 йилларда Ўзбекистоннинг Уммондаги элчихонасига раҳбарлик қилган Анвар Абдуҳалимов ўрнига тайинланди.

Бугун, 4 февраль куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдусалом Хатамов Уммон пойтахтига етиб борди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинигича, дипломат 2018–2024 йилларда Ўзбекистоннинг Екатеринбург (Россия) шаҳридаги Бош консуллигини бошқарган. 52 ёшли Хатамов Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Бухоро вилоятидаги давлат тузилмаларида бошлаган ва Бухоро давлат университетида араб тилидан дарс берган. 1999 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида ТИВнинг Бухоро бўлими, Консуллик бошқармаси, Консуллик-ҳуқуқий департаменти, Миср ва Саудия Арабистонидаги элчихоналарда турли лавозимларда ишлаган.

У 2018–2021 йилларда Ўзбекистоннинг Уммондаги элчихонасига раҳбарлик қилган Анвар Абдуҳалимов ўрнига тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: