23:17 | 01.08.24
Париж-2024. Музаффарбек Тўрабоев – бронза медали соҳиби бўлди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабоев яримфиналда мағлубиятга учрагач, бронза медали учун татамига чиқди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида -100 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Музаффарбек Тўрабоев ярим финал баҳсида жаҳон чемпиони озарбайжонлик Зелим Коцоевга имкониятни бой берганидан кейин бронза медали учун баҳсда испаниялик Николоз Шеразадишвилига қарши курашди.
Бу Тўрабоев ва Шеразадишвили ўртасида учинчи тўқнашув бўлди. Олдинги баҳслар 2022 ва 2024 йиллардаги Париж «Катта дубулға» турнирларида ўтказилган ва томонлар биттадан ғалабага эга эди. Энди эса Ўзбекистон вакили ўзаро ҳисобда олдинга чиқиб олди – 2:1.
Баҳсда ўзбекистонлик 2023 йилги жаҳон чемпиони испаниялик рақиби устидан вазари баҳоси билан ғалабага эришиб, бронза медалига эга чиқди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар 2 тага етди – 1 та олтин ва 1 та бронза.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: