19:21 | 01.08.24
Павел Дуров 100 дан ортиқ биологик фарзанди борлигини айтди. Аёллар унинг спермасини олиш учун соатлаб навбатда туриб, клиникага пора таклиф қилмоқда.
Пабел Дуров 12 да давлатда 100 дан фарзанди борлигини тан олди. Бу ҳақда Telegram саҳифасида хабар берди.
Маълум қилинишича, у ўзининг Telegram каналида 15 йил олдин дўстининг илтимосига кўра генетик донорга айланганини айтган.
«Менга ҳозиргина 100 дан ортиқ биологик фарзандларим борлигини айтишди. Ўн беш йил олдин бир дўстим менга ғалати илтимос билан мурожаат қилди. У туғиш муаммоси туфайли рафиқаси билан фарзанд кўра олмаслигини айтди ва мендан фарзанд кўришлари учун клиникада сперма топширишимни сўради. Мен унинг илтимосини жиддий эканлигини тушунмасдан бошида ҳазил деб қабул қилдим», — деб ёзган Дуров.
Дуров, шунингдек, фарзандлари келажакда бир-бирларини осонгина топишлари учун DNK кодини нашр этишга тайёрлигини айтган.
Бундан ташқари, Telegram асосчиси репродуктив муаммолари бўлган оилаларга фарзанд кўриш учун генетик донорлик ғоясини оммалаштириш ниятидалигини таъқидлаган.
Унинг таъкидлашича, кейинчалик клиника раҳбари унга «юқори сифатли донор материаллари» етарли емаслигини ва жуфтларга аноним ёрдам бериш учун қўпроқ сперма беришини айтган.
Москвадаги ИВФ клиникаларида Павел Дуровнинг уруғи ҳақидаги хабардан кейин унинг уруғини олиш учун соатлаб навбатда туришган. Ҳатто спермаси учун пора беришни таклиф қилишган.
Павелнинг сперматозоидини экишни истаган одамлар сони 460 фоизга ошган. Баъзилар бунинг учун чет елдан Россияга учишга тайёр эканлигини айтишган.
Маълумотларга кўра, Дуровнинг спермаси кенг тарқалган бешта минтақалар: Перм, Краснодар, Свердловск ва Ленинград вилоятлари, шунингдек Татаристон ҳам ўрин олган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: