12:12 | 23.07.24

                       

Польшада 26 ёшли ўзбек йигит ўспиринларни пичоқлади

Польшада 26 ёшли ўзбек йигит ўспиринларни пичоқлади. Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган.

Польшада ўзбекистонлик йигит 15 ёшли икки ўспиринга пичоқ билан ҳужум қилган. Бу ҳақда Wyborcza хабар берди.

Қайд этилишича, Польшанинг пойтахти Варшава шаҳрида 26 ёшли ўзбек йигит пичоқ билан 15 ёшли икки ўғил болага ҳужум қилган. Болаларни ўша ердаги қутқарувчилар қутқариб қолган.

Маълумотларга кўра, ҳодисада иштирок этган 15 нафар ҳуқуқбузарлар полиция томонидан ушланган. Жароҳатланган болалар касалхонага ётқизилган. Уларнинг қўллари ва ошқозонида жароҳатлари борлиги айтилди.

Жиноятга қўл урган йигит қочаётганда, калитлари ва телефонини тушириб қолган. Уни полиция воқеа жойидан 500 метр узоқда қўлга олган.