11:24 | 24.07.24

                       

Путин Мирзиёевни табриклади

Путин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.

Президент матбуот котитби Россия президенти Владимир Путиннинг Шавкат Мирзиёевга йўллаган табригини эълон қилди.

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Сизни таваллуд кунингиз билан самимий муборакбод этаман.

Президентлик фаолиятингиз билан юртдошларингиз ўртасида катта ҳурмат ва юксак халқаро обрў-эътиборга сазовор бўлдингиз. Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди, жаҳон майдонида ўз мавқеини мустаҳкамлади.

Давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, барча йўналишларда самарали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссангиз беқиёсдир.

Яқинда Тошкентда ўтган самарали музокараларимизни илиқ эслайман. Россия ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари фаровонлиги йўлида конструктив мулоқотни ва яқин ҳамкорликни давом эттиришдан мамнунман.

Сизга чин дилдан мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман.

Ҳурмат билан,

Владимир Путин,

Россия Федерацияси Президенти

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: