15:20 | 24.07.24
Қамчиқ довонида Equinox русумли машина ёниб кетди. Ёнғинга қисқа электр тўқнашуви сабаб бўлган.
«Қамчиқавтойўл ИЙФК» матбуот хизмати Equinox ёниб кетгани юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 24 июль куни соат 12:55 да А-373 «М-39 а/й.- Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш» автомобиль йўлининг 254.6- км.қисми «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган Equinox’нинг электр қисмидаги қисқа тўқнашув оқибатида ёнғин содир бўлган.
Маълумотлара кўра, Equinox’даги ёнғин бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: