21:59 | 21.05.21
ФВВ ҳолат бўйича маълумот берди
Қамчиқ довонида автомобиль йўлига тош қулагани ва бошқа ҳайдовчилар ҳам эҳтиёткорликка чақирилган видео тарқалдиганди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, бу ҳолат тошларни сунъий равишда геологик хавфли ҳудудлардан тушириш учун режалаштирилган тадбирлардан бири бўлган. Ушбу жараён Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари, Геологик хавфли жараёнларни кузатиб бориш бўйича давлат хизмати мутахассислари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда амалга ошириб келинади.
Қайд этилишича, мазкур тадбир барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилган. Вазирликнинг эслатиб ўтишича, бундай тадбирлар бутун дунёда тушиб кетиши эхтимоли юқори бўлган тоғ жинслари йўлга тушишининг олдини олишга қаратилган амалиёт ҳисобланади.
Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ботаника боғида содир бўлган ёнғин юзасидан муносабат билдирган эди. Шунингдек, вазирлик вилоятларда кузатилган сел оқибатлари бўйича маълумот берган.