12:22 | 21.07.24
Қарши аэропорти яқинидаги корхона ёниб кетди. Ёнғин аэропорт фаолиятига таъсир қилмаган (видео).
Uzbekistan airports матбуот хизмати Қарши аэропорти яқинида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Хабар берилишича, Қарши аэропорти яқинида жойлашган «S.Smart» ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида ёнғин содир бўлган.
Ўт ўчирувчилар тезда ёнғинни бартараф қилиш учун етиб келишган. Шунингдек, Қарши аэропортидан 3 та ўт ўчириш машинаси ҳам ёрдамга келган.
Маълумотларга кўра, саноат ҳудудидаги ёнғин ҳаво бандаргоҳи фаолиятига таъсир қилмаган. Қарши халқаро аэропорти нормал режимда ишламоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: