14:31 | 20.07.24
Қаршида кредитини тўламай, 105 марта йўл қоидаларини бузган эркак ушланди.
Қашқадарёда 105 та маъмурий жарималар ва кредит қарздорлиги бўлган қоидабузарнинг гаровдаги ва қидирувдаги Gentra’си хатланди. Бу ҳақда вилоят МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бюронинг Қарши шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор М.Э.дан «Kapital 24 chakana biznes filiali» фойдасига 9 млн 964 минг сўм қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳужжати келиб тушган.
Бундан ташқари қарздорнинг бўлим иш юритувида 105 та тўланмаган маъмурий жарималари мавжуд ҳамда давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли гаровдаги автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Жорий йилнинг 19-июль куни қарздорнинг уйига МИБ келганида, қарздор ва унинг яқинлари ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатган, дарвоазани очмаган.
Салкам 5 соат давом этган ижро ҳаракатлари натижасида тегишли ташкилотлар иштирокида автотранспорт воситаси уйда эканлиги аниқланиб, хатланди. Қарздорга 10 кун муддат ичида тўлаши, акс ҳолда, хатланган мулк электрон аукцион савдосига чиқарилиши тўғрисида огоҳлантирилди ва холат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
«100 маротабадан ортиқ йўқ ҳаракати қоидаларини бузган шахс афсуски, бир куни кимнингдир ҳаётига ва соғлиғига зарар етказмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: