13:37 | 13.02.24
Президентнинг «Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, Қарши туғруқ комплекси ўрнида 200 ўрин-жойли янги туғруқ комплекси, 50 ўринга мўлжалланган ҳудудлараро хоспис ташкил этилади.
Президентнинг «Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, ҳудудда профилактик кўриклар ва скрининг дастурлар кўламини кенгайтириш, вилоят даражасида 40 турдаги ва туман даражасида 20 турдаги янги даволаш ва диагностика усулларини амалиётга жорий қилиш, аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини сифатли ва хавфсиз дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Шунингдек, қарордан кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини ошириш, тиббиёт тизимини рақамлаштириш каби муҳим топшириқлар ўрин олган.
Шу билан бирга, 2024 – 2025 ўқув йилидан бошлаб барча тиббиёт олий таълим муассасаларида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 5 йил ишлаб бериш шарти билан алоҳида давлат бюртмаси жорий этилади.
Қашқадарё вилоятида онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадалари ҳар бир аниқланган ҳолат учун 2 млн сўм миқдорида рағбатлантирилади. Қолаверса, қарорга мувофиқ:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: