11:53 | 21.02.24

                       

Қашқадарё адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Салоҳиддин Нуриев Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Салоҳиддин Нуриев Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу лавозимга адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Нуриев Салоҳиддин Самадович тайинланган. Салоҳиддин Нуриев 1981 йилда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йил Тошкент давлат юридик институтини, 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Адлия вазирлигининг Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган ва ҳозиргача адлия органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Ўрал Останов Суюнович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: