9:12 | 07.03.24

                       

Қашқадарё ва Бухорода ярим тунда зилзила содир бўлди

Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 6 мартдан 7 мартга ўтар кечаси соат 00:33 атрофида зилзилалар содир бўлди. Эпимарказ Миришкор туманида қайд этилган. Магнитуда 4,4 га етган.

Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ярим тунда зилзила юз берди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 7 март куни соат 00:33 да зилзила содир бўлди. Эпимарказ Қашқадарё вилояти Миришкор тумани. Зилзила координаталари: 38,77 градус шимолий кенглик; 64,95 градус шарқий узунлик. Магнитуда 4,4. Чуқурлик 11 километр. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 457 км жанубий-ғарбда жойлашган. Ҳудудларда сезилиш кучи қуйидагича:

  • Касби туманида 2-3 балл, 45 км;
  • Нишон туманида 2 балл, 61 км;
  • Муборак туманида 2 балл, 64 км;
  • Қоравулбозор туманида 2 балл, 71 км;
  • Қарши шаҳрида 2 балл, 72 км;
  • Қарши туманида 2 балл, 73 км;
  • Косон туманида 2 балл, 81 км;
  • Олот туманида 2 балл, 90 км.

Иккинчиси эса, маҳаллий вақт билан соат00:34 да кузатилган. Эпимарказ Миришкор тумани. Зилзила координаталари: 38,76 градус шимолий кенглик; 64,85 градус шарқий узунлик. Магнитуда 4,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила маркази Тошкентдан 464 км жанубий-ғарбда. Ҳудудларда сезилиш кучи:

  • Қашқадарё вилоятида 2 балл, 81 км;
  • Бухоро вилоятида 2 балл, 117 км.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: