18:13 | 14.05.24

                       

Қашқадарёда ҳоким 22 нафар маъсулни ишдан ҳайдади

Қашқадарёда ҳоким 22 нафар маъсулни ишдан ҳайдади. Қолган раҳбарларни огоҳлантирди.

Қашқадарё вилоятида бир қатор маъсулларга чора кўрилди ва вилоят ҳолати танқидий-таҳлилий муҳокама қилини. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2024 йил 13 майда Қашқадарёда Муротжон Азимов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида вилоятда «Сайхунобод, Уйчи ва Зарбдор тажрибалари»ни кенг жорий қилиш, бандликни таъминлаш, аҳолини бизнесга жалб этиш ҳақида музокаралар олиб борилган. Шунингдек, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун шароит яратиш, муаммоли кредитлар улушини қисқартириш ва Ҳисоб палатаси томонидан давлат харидларининг қонунийлиги юзасидан вилоятда ўтказилган ўрганишлар натижалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни парваришлаш, вилоят маркази ҳисобланган Қарши шаҳрида ободонлаштириш ишларини олиб бориш кераклиги таъкидланди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни бажарилишига эътиборсизлик билан қараганлиги учун 22 нафар масъуллар лавозимидан озод этилган. 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритилиши режалаштирилган. 41 нафар масъулларга навбатдаги интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 27 нафарининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, кейинги чорак якунлари бўйича ижобий ўзгариш қилмаган тақдирда, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоятдаги Ахборот хизматлари ва ОАВ вакилларига ижтимоий роликлар, иш ўринлари эълонлари, Президент томонларидан яратиб берилган имтиёзли кредит ҳамда субсидияларга оид материалларни жамоатчиликка етиб бориши учун тарғиботини кучайтириш вазифаси топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: