13:30 | 12.07.24
Қашқадарёда 25 ёшли қиз бедарак йўқолди. Уни топишга ёрдам берганларга 20 млн берилади.
Қашқадарёда 25 ёшли қиз қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қарши тумани, «Тахтапул» МФЙда яшаган фуқаро Назарова Шаҳноза Асқаровна қидирилмоқда. У 2021 йил ноябрь охирида Косон тумани, «Ширинтепа» МФЙдан чиқиб, қайтиб келмаган.
Назарова Шаҳноза Асқаровна 1999 йил 30 март куни Қарши шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Мактабда ўқимаган. Турмушга чиқмаган. Муқаддам судланмаган. Иккинчи гуруҳ ногирони, ақлли заиф.
Юқоридаги шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102 рақами ёки яқин орадаги ички ишлар бошқармасига телефон қилишлари сўралди. Бедарак йўқолган Назарова Шаҳноза ҳақида хабар берган ёки кўмак берган фуқаролар пул мукофоти билан тақдирланади.