7:39 | 28.07.24
Қашқадарёда 41 ёшли фуқаро ўзганинг пулини ўғирлади. Айбланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Қашқадарёда 41 ёшли шахс ўзганинг банк картасидан пул ўғирлагани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида яшовчи 35 ёшли Т.Э. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 5.050.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятидада яшовчи 41 ёшли А.C. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, А.C. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали ёлғон эълонлар остида сохта дастур, ҳавола жўнатиб, бу эълонга ишонган жабрланувчи Т.Э.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги 5.050.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.C.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: