23:04 | 27.07.24

                       

Қашқадарёда блогер тошбақага нос чектирди

Қашқадарёда блогер тошбақага нос чектирди. У аввал илонларни ҳам қийнаб, видеолар жойлаган (видео).

Қашқадарёда блогер шериги билан Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган Ўрта Осиё чўл тошбақасига мажбурий равишда нос чектирди. Бу ҳақда Ekologuz хабар берди.

«Ekologuz ўз суриштирувларида фуқарога тегишли бўлган давлат рақами 75Х 070 ФА бўлган автомашина ҳақида маълумотларни аниқлади. Фуқаронинг очиқ табиатдаги илонларни ҳам ушлаб турли видео қилган ҳолатлари ҳам мавжуд. Аммо илонларнинг кейинги тақдири нима билан тугагани бизга қоронғу», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўрта Осиё чўл тошбақалари сони яшаш жойларининг ўзгариши, шафқатсиз муносабат ва йўқ қилиниши туфайли узлуксиз камайиб боряпти. Ўрта Осиё чўл тошбақаси (Агрионемйс ҳорсфиелдии) заиф, ҳимояга муҳтож тур сифатида Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқи (ТМХИ)нинг «Қизил рўйхати»га киритилган.

«’Эколог’ жамоат бирлашмаси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш қатъиян тақиқланганлигини, бу қонунга кўра кескин жавобгарликка сабаб бўлишини инобатга олиб ушбу фуқарога қонуний жазо чоралари кўришларини сўрайди. Қонун олдида фуқарога ёрдам берган ўртоғи ҳамда ҳолатни тасвирга олган шахс ҳам жавоб бериши керак», дейилади мурожаатда.