13:48 | 11.05.24

                       

Қашқадарёда Дамас 1-синф ўқувчисини босиб кетди

Қашқадарёда Дамас 1-синф ўқувчисини босиб кетди. Бола тан жароҳатлари сабабли касалхонада вафот этган.

Шаҳрисабзда 2024 йил 19 апрелда Дамас автомобили 1-синф ўқувчисини босиб кетган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 19 апрель куни соат тахминан 12:45 ларда ҳайдовчи К.М. бошқарувида бўлган Дамас русумли автомобиль пиёдалар йўлагидан ўтаётган 1-синф ўқувчиси О.И.ни уриб юборган. О.И. кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Холат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: