10:25 | 26.07.24

                       

Қашқадарёда сотувчи 12 ёшли болани калтаклади

Қашқадарёда дўкон эгаси 12 ёшли болани калтаклади. У боланиг бошига уриб, тан жароҳати етказган (видео).

Қашқадарёда 48 ёшли эркак вояга етмаган болани калтаклади. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи С.Н. (аёл) дан маъсулларга мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда аёл 2024 йилнинг 16 июнь куни 2012 йилда туғилган ўғли О.А. ни харид учун савдо дўконига юборганлигини, дўкон эгаси (эркак, 1976 йилда туғилган) О.Ғ.: «Нега ҳеч ким йўқ жойга кирдинг», деб болани бошига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида дўкон сотувчиси О.Ғ.га вояга етмаган болани урганлиги учун Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 52-қисми 2-моддаси (Енгил тан жароҳати етказиш) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Косон тумани судига юборилган.

Бу борада қўшимча ахборот берилиши айтилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: