13:00 | 23.07.24
Қашқадарёда табиатга 6 млрд зарар етказилди. Ушбу жиноятни содир этган шахслар қидирилмоқда.
Қашқадарёда табиий қум қазиб олиниши оқибатида табиатга 6 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қамаши тумани «Сарбозор» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қашқадарё» дарёсида олиб борилган рейд давомида дарё ўзанидан ноқонуний тарзда табиий қум қазиб олинганлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, биринчи ҳолатда 1743,7 метр куб табиий қум қазилган ва табиатга 2 миллиард 615 миллион 550 минг сўмлик зарар етказилган. Иккинчи ҳолатда эса 2465 метр куб табиий қум қазиб олинган ва табиатга 3 миллиард 697 миллион 500 минг сўм зарар етказилган.
Маълумотларга кўра, ҳар икки ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар айбдорларни аниқлаш, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида вилоят прокуратурасига юборилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: