12:16 | 20.07.24

                       

Қашқадарёдаги ЙТҲда Labo ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Қашқадарёда тўқнашувдан қочиш учун рулни буриб юборган Labo ҳайдовчиси вафот этди.

Қарши шаҳрида 2024 йил 10 июль куни Labo ва Nexia-3 машиналари ўзаро тўқнашган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Labo Қарши шаҳри Жайҳун кўчасида кетаётганида ён кўчадан Lacetti унинг йўлига чиққан. Labo ҳайдовчиси тўқнашувдан қочиш учун рулни буриб юборган. Оқибатда Labo бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги бетон тўсиқдан ошиб ўтиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган Нексия-3 билан тўқнашган.

Оғир тан жароҳатлари олган Labo ҳайдовчиси шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.