16:39 | 19.02.24

                       

Қибрайда «Майнинг ферма» ташкил этган хонадон аниқланди

Қибрайда давлат ва жамият  манфаатларига 685,9 млн сўм зарар етказган «Майнинг ферма» ташкил этган хонадон аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда департамент ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Унга кўра, фуқаро Ж.Р. ва бошқалар қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, тумандаги «Нуробод» МФЙ ҳудудидаги хонадонда 2 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, давлат ва жамият  манфаатларига 685,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: