14:13 | 31.07.24

                       

Қўйлиқдаги «овқат бозори» ёпилди

Қўйлиқ деҳқон бозорида рейд ўтказилган.

Қўйлиқдаги «Овқат бозори»нинг иш фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, маъсуллар томонидан Қўйлиқ деҳқон бозорида кучайтирилган рейд тадбири ўтказилган.

Рейд тадбири давомида, бозорда жойлашган овқат сотиш шохобчасида санитарита қоидалари қўпол равишда бузилаётгани, бир неча маротаба огоҳлантиришлар ва тарғибот ишлари ўтказилишига қарамасдан объектда ҳолат ўзгаришсиз қолгани сабабли «овқат бозори» нинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Объектда санитария ҳолати яхшиланиб, мутахассислар томонидан талабга жавоб бериши тўғрисида хулоса берилмагунга қадар «овқат бозори» иш фаолиятини давом эттирилмаслиги маълум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: