10:15 | 23.07.24

                       

«Қўқон — Наманган — Андижон» йўналишидаги поезд ҳаракатланмайди

«Қўқон — Наманган — Андижон» йўналишидаги поезд ҳаракатланмайди. Маъсуллар бунинг сабабини очиқлади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати «Қўқон — Наманган — Андижон» йўналишидаги поезд ҳаракатланмаслигини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 24 июль куни 6382/6383-сонли «Қўқон — Наманган — Андижон» йўналишидаги йўловчи поезд техник сабабларга кўра ҳаракатланмайди.

«Келтирилган ноқуларлик учун йўловчилардан узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: