10:15 | 13.07.24
Қўқонда аёл ёш боласи билан лифтда қамалиб, хушидан кетди (видео).
Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи аёл ёш боласи билан лифтда қамалиб қолиб, хушидан кетгани ҳақида видео тарқалди. Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
айни вақтда Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда бошқарманинг Қўқон шаҳар бўлими, Қўқон шаҳар ҳокимлигининг масъул ходимларидан иборат тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилиб, мазкур масала жойида ўрганилмоқда.
Ўрганишлар юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: