19:21 | 17.07.24
Қорақалпоғистонда 18 ёшли йигит бедарак йўқолди. У яшаш хонадонидан номаълум тарафга чиқиб кетган.
Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати 18 ёшли йигитга нисбатан қидирув эълон қилди.
Хабар берилишича, 2024 йилнинг 3 июнь куни тахминан 19:00 ларда Тўрткўл тумани «Оққамиш» маҳалласида яшовчи 2006 йилда туғилган Муратов Илмурод Бекмурод ўғли яшаш манзилидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Ушбу шахсни кўрган фуқаролардан ИИВнинг қисқа рақами 102 ёки қуйидаги рақамларга телефон қилишлари сўралади:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: