20:12 | 19.07.24
Қорақалпоғистонда Damas ЙТҲга учради. Damas ичида боғча болалари бўлган.
Беруний туманида боғча болалари бўлган автомашина ЙТҲ га учради. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 16 июль куни Беруний туманида ичида оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари бўлган автомашинаси йўл транспорт ҳодисасига учраган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар вояга етмаган болалар тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳозирда болаларнинг умумий аҳволи яхши. Автомашина ичида бўлган барча болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда тан жароҳатлари аниқланмагач, уйларига рухсат берилган.
Ҳолат бўйича тегишли масъулларга хизмат текшируви ва содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: