15:11 | 30.07.24

                       

Қорақалпоғистонда «свет»дан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди

Қорақалпоғистоннинг икки туманида жами 180 млн сўмлик «свет»дан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди.

Қорақалпоғистонда электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа ва Тўрткўл тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда Т.Р. ва О.С. фермер хўжаликлари масъул шахслари қуввати 90 ва 11 кВт бўлган сув насосларини умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, жами 180,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: