8:51 | 11.03.24

                       

Қорақамиш коллекторидаги сув оқ рангда оқди

Ифлослантирилган Қорақамиш коллекторидан экологик лаборатория учун таҳлил намуналар олинган, бугунги кунда мутахассислар томонидан текширувлар ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Қорақамиш коллекторидаги сув оқ рангда оқаётгани бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Фото: Тошкент шаҳри Экология бошқармаси ахборот хизмати

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича мазкур қонунбузилиш ҳолатини содир этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди.

Қурилиш материали ҳисобланган (суюқ шпаклевка)ни ноқонга хилоф тарзда Қорақамиш коллекторига ўзбошимчалик билан оқизганлиги учун давлат инспектори томонидан МЖтКнинг 91-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМ нинг ўн баробари миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек, ифлослантирилган Қорақамиш коллекторидан экологик лаборатория учун таҳлил намуналар олинган, бугунги кунда мутахассислар томонидан текширувлар ўтказилмоқда. Текширув ишларининг якуний натижалари бўйича табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, қоплама тўловлари ундирилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: