14:22 | 05.04.24

                       

Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистонга келди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистонга келди. Бугун етакчилар музокаралар ўтказади ва қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 апрел куни ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, икки давлат байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.

Бугун етакчилар музокаралар ўтказади ва қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: