8:51 | 06.03.24

                       

Қозоғистон Ўзбекистон билан юк ташишни соддалаштиради

Тажриба лойиҳаси 2024 йил апрелдан бошлаб бир қатор назорат-ўтказиш манзилларида электрон шаклда «учинчи мамлакатларга» туридаги рухсатнома беришни назарда тутади.

Ўзбекистон билан рухсатнома бериш тизимини янада соддалаштириш мақсадида Қозоғистон Республикаси транспорт, молия ва рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлари қўшма буйруғи лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тажриба лойиҳаси 2024 йил апрелдан бошлаб «Атамекен», Б.Қўнисбоев, «Қозигурт», «Қоплонбек» ва «Тожен» назорат-ўтказиш манзилларида электрон шаклда «учинчи мамлакатларга» туридаги рухсатнома беришни назарда тутади.

Маҳаллий ташувчиларга электрон рухсатнома бериш учун ариза қабул қилиш Қозоғистон Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг ҳудудий бўлимлари томонидан «CarGoRuqsat» автоматлаштирилган электрон навбат тизими орқали амалга оширилади.

Ушбу механизм виждонли ташувчиларга Ўзбекистон билан юк ташишни соддалаштириш, навбатда турган жой билан чайқовчилик қилиш ва рухсатнома қоғозини учинчи шахсга топширишни бартараф этиш имконини беради.Қозоғистон орқали юртимизга кирувчи маҳаллий ташувчилар ўтказиш манзилларида Ўзбекистон рухсатномасини электрон шаклда олади.

Қўшни давлат ҳудудидан ўтмасдан республикага кирувчи маҳаллий ташувчилар Ўзбекистон Республикасида халқаро автомобиль ташувида рухсат бериш тизимини қўллаш қоидаси талабига мувофиқ, «Электрон ҳукумат» портали орқали рухсатнома олиши мумкин. Бугунги кунга қадар тегишли давлат идоралари билан буйруқ лойиҳаси келишиб олинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: