20:21 | 04.04.24

                       

Қозоғистон президенти Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 5 апрель куни Ўзбекистонга келади.

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига билан Қозоғистон  президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: