21:30 | 05.04.24

                       

Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди. Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. Сўнг давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Кўҳна Хива шаҳрида ўтган олий даражадаги тадбирлар доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, минтақавий аҳамиятга молик жиҳатлар юзасидан фикр алмашди.

“Хива гиламлари” комбинати фаолияти, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишилди.

Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасининг тарихий обидалари ва Нуриллабой саройи зиёрат қилинди. Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент кузатиб қўйди. Сўнг давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: