12:12 | 15.05.24

                       

Қуёшда навбатдаги энг кучли чақнаш қайд этилди

Қуёшда навбатдаги энг кучли чақнаш қайд этилди. Ер атмосферасига кучли радиация босими кузатилиши кутилмоқда.

Олимлар 14 май куни ҳозирги фаоллик циклидаги энг кучли қуёш чақнаши қайд этилганини маълум қилди қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: SDO/AIA

«Қуёш фаоллигининг жорий 25-циклида энг катта чақнаш содир бўлди. Чақнаш бали Х8.7. Таққослаш учун: яқинда G5 магнит бўронига сабаб бўлган чақнашлар Х5,8 баллга эга эди», — деди Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев.

Таъкидланишича, Х9.3 даражасидаги бир оз каттароқ чақнаш 2017 йил 6 сентябрда, яъни деярли олти йил аввал кузатилган. Янги чақнаш ўтган ҳафта Ерда магнит бўронига сабаб бўлган чақнашлар билан бир хил марказда содир бўлган. Ер атмосферасига кучли радиация босими кузатилиши кутилмоқда.

Лаборатория раҳбари яқин орада сайёрамизга оғир заррачалар оқими келиши ҳам мумкинлигини қўшимча қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: