16:14 | 07.05.24

                       

Россия ҳукумати истеъфога чиқди

Россия бош вазири 7 май куни ҳукумат истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолади.

Россия бош вазири Михаил Мишустин ҳукумат истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг Telegram каналида хабар берилди.

Фото: РИА «Новости»

Ҳукумат Конституция ва федерал конституциявий қонун нормаларига амал қилиб, Россиянинг янги сайланган Президентига ўз ваколатларини топширди. Бу ҳақда буйруқ имзоланган.

Янги ҳукуматни шакллантириш тартиби Ҳукумат раисининг тайинланишидан бошланади. Бу ҳақдаги фармон Давлат Думаси номзоди маъқуллангандан кейин Президент томонидан имзоланади.

Ҳукумат раиси тайинланганидан кейин бир ҳафтадан кечиктирмай давлат раҳбарига федерал ижроия органларининг тузилмаси бўйича таклифлар киритади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: