11:33 | 10.05.24

                       

Россия қўшини Уманское қишлоғида СССР байроғини ўрнатди

Россия қўшини Авдеевка ғарбида жойлашган Уманское қишлоғига бостириб кириб СССР байроғини ўрнатди (видео).

Россия қўшинлари Авдеевка ғарбида жойлашган Уманское қишлоғига кириб, у ерда СССР байроғини ўрнатди. Бу ҳақда Bild таҳлилчиси хабар берди.

Унинг таъкидлашича, Авдеевка рус ҳарбийлари томонидан қўлга киритилгандан сўнг, Украина қўшинлари шаҳарнинг ғарбий қисмида Бердичи — Семеновка — Орловка — Тоненкое линиясида мудофаани ушлаб турган. Бироқ, март ойининг охирига келиб рус армияси бу линияни ёриб ўтиб, ғарбга қараб силжиган.

Шундан сўнг, Украина армияси ғарбдаги қишлоқларда мудофаа позицияларини эгаллаган, улардан биринчиси Уманское эди. Рёпке рус қўшинлари энди бу қишлоқққа ҳам кирганини айтмоқда. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар ёдгорлигига рус ҳарбийлари ўроқ ва болға акс этган СССРнинг қизил байроғини ўрнатган.

Таҳлилчи қишлоқнинг жанубий ва ғарбий қисмлари ҳамон Украина армияси назоратида қолаётганини айтди. Баъзи сунъий йўлдош тасвирлари руслар Уманское шарқидаги Украина хандақларига фаол ҳужум қилаётгани, Украина қўшинлари ғарбга чекинаётганини кўрсатади.

Маълумот учун, Bild Германиядаги энг машҳур кундалик газета бўлиб, узоқ вақт давомида Европадаги энг машҳур газета бўлган. Унинг пуллик тиражи 986 027 нусхани ташкил этади. 2022 йил апрель ойида 603 284 нафар ўқувчи Bild plus пуллик рақамли хизматидан фойдаланган. Обуначилар сони бўйича у Европада энг катта ва дунёда ўнинчи ўринда туради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: