20:57 | 09.10.23 2355

Россияда 32 ёшли ўзбекистонлик қурилиш майдонида ҳалок бўлди

У 7 қаватли уйнинг лифт шахтасига қулаган.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Стачек хиёбонида 7 октябр куни 32 ёшли ўзбекистонлик лифт шахтасига йиқилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Fontanka.ru хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Дастлабки маълумотларга кўра, 32 ёшли марҳум Ўзбекистон фуқароси бўлиб, Стачек шоҳ кўчаси, 59-уйда жойлашган 7 қаватли бинонинг юқори қаватидан лифт шахтасига тушиб кетган.

Маълумот учун, вафот этган ўзбекистонлик ишлаган бинодаги қурилиш жараёни Капитал таъмирлаш жамғармасининг буюртмаси бўлиб, режа бўйича иш кейинги ҳафтада якунланиши керак бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилганми ёки йўқми прокуратура органлари ходимлари томонидан текширилмоқда.

Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ишчининг ўлими сабабларини ўрганмоқда.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 65
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 395
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1956
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2706
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 853