19:21 | 18.07.24
Россияда 55 ёшли бухоролик эркак маст ҳолда дўстини пичоқлади.
Бухоро вилоятида туғилган 55 ёшли эркак ўзаро жанжаллашув оиқибатида Россияда бирга яшайдиган шеригини маст ҳолатда пичоқлади. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.
Маълум бўлишича, Россияда икки ўзбекистонлик маст холатда ўзаро жанжаллашган. Оқибатда 55 ёшли эркак шеригини ошхона пичоғи билан қорин қисмига 2 марта урган. Пичоқланган эркак ўз вақтида тиббий муолажалар қилиниши
натижасида ҳаёти сақлаб қолинган.
Содир этилган жиноят Россия ИИБ ходимлари томонидан аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон ЖК бўйича жиноят иши кўзғатилган.
Судланувчи 2024 йил 7 июнь кунидан ҳозирги кунга қадар «уй қамоғи»да сақланган. Суднинг охирги қарорига кўра Ўзбекистон ЖКнинг 97 моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан 6 йилга қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: