18:13 | 29.07.24
Россиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди. Маъсуллар мигрантларга банк карталарини ишончсиз шахсларга бермаслигини тайинлаган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати Россиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Россиядаги ўзбек мигрантлар билан ўтказилган учрашувларда хорижда ишлаётган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари учун яратилган имтиёз ва имкониятлар, қонуний меҳнат миграциясининг афзалликлари ҳақида маълумот берилган.
Фуқаролар Россия қонунларини бузмаслик, ўзларининг банк карта ва бошқа шахсий маълумотларини ишончсиз шахсларга бермаслик бўйича огоҳликка чақирилган.
Шунингдек, Туладаги «Фреш» корхонаси раҳбарияти билан Ўзбекистон фуқароларини вақтинча меҳнат фаолиятига жалб қилиш, ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари бўйича музокара ўтказилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: